: Kategoriya arxivlari

ВЛИЯНИЕ ОКИСИ УГЛЕРОДА НА РЕПРОДУКТИВНОЕ ЗДОРОВЬЕ ЖЕНЩИН

Азимова М.К., Зайлобидинова Ш.

Ферганский филиал Ташкентской медицинской Академии

 

      С 60-80-х годов ХХ века окись углерода (СО) является одним из основных компонентов воздушного загрязнения, обусловленного выбросами  промышленных предприятий и городского  автотранспорта.

      Поступление СО в организм при вдыхании зависит от ряда физиологических параметров организма: альвеолярной вентиляции, остаточного объемы легких, проницаемости для данного вещества альвеолярно-капиллярной мембраны, скорости легочного кровотока, минутного объема сердца, общего объема сердца  общего объема крови, массы легочной ткани и ряда других параметров, а также физических  параметров, таких как масса тела, физическая активность и др. После поглощения СО попадает в плазму крови и через мембрану эритроцита поступает в его строму, где активно связывается  с железом гемоглобин (Hb), образуя стойкое соединение карбоксигемоглобина (COHb). Это приводит к торможению оксигенации гемоглобина, нарушению его транспортной функции и  развитию гемической гипоксии. Вследствие гипоксии ткани и затрудненного переноса кислорода к тканям и органам происходит изменение функционального состояния коры головного мозга, специфических клеток гипоталамуса, координирующих эндокринные функции. Повышенная  гормональная активность закономерно вызывает упорную пролиферацию эндометрия и патологические изменения в яичниках.

      Эпидемиологические и клинические исследования воздействия химических загрязнений атмосферного воздуха на течение беременности и родов, состояние здоровья потомства у населения начали активно проводиться только в последние годы. Полученные к настоящему времени данные свидетельствуют о несомненной актуальности дальнейшего изучения этой проблемы и важности ее решения в целях охраны репродуктивного здоровья.

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ

М.Қ. Азимова, Х.А. Ёқубов

Тошкент тиббиёт Академияси Фарғона филиали

 

Автотранспорт воситаларининг зарарли таъсирларини камайтириш ва назоратини кучайтириш мақсадида 1996 йилдаги Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш Вазирликлари  хамда табиатни мухофаза қилиш давлат кўмиталарининг ўзаро келишувларига асосан хамкорликда хар йили Республикамизда икки босқичдан иборат «Тоза хаво» ойлиги тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлардан асосий кўзланган мақсад, автотранспорт воситаларининг атмосфера хавосига бўладиган салбий таъсирини назорат қилиш ва камайтиришдан иборатдир. Маълумки, бензин ёқилғисида харакатланувчи автотранспортнинг сарфлаётган ёқилғисининг 78,8%, дизел ёқилғисида харакатланувчи автотранспорт воситасининг сарфлаган ёқилғисининг 20,8% атмосфера хавосига турли кўринишда зарарли моддалар ташланади. Вилоятимизда автотранспорт воситаларидан атмосфера хавосига йилига 140 минг тоннадан ортиқ зарарли моддалар ташланмоқда. Бу кўрсатгич вилоятдаги бутун атмосфера хавосига зарарли таъсир кўрсатувчи объектлар буйича  автотранспорт воситаларининг ташлама миқдорлари 70% тўғри  келади.

Тадбир давомида хамкорликда жами 13657 та, шундан корбюраторли 13381 та, дизелли 276 та  автотранспорт воситалари назоратдан ўтказилиб, меъёридан ортиқ ташламалари билан харакатланаётган  бензин ёқилғисидаги 518 та, дизел ёқилғисидаги 27 та  автотранспорт воситалари аниқланди. Ушбу транспорт воситалари эгаларига нисбатан йул харакати хавфсизлиги ходимлари томонидан икки млн. сумдан ортиқ миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди ва 489 та транспорт  воситалари қайта созланиб фойдаланишга рухсат берилган. Меъёрига келмаган 56 та транспорт воситаларини ЙХХБ ходимлари томонидан вақтинчалик тўхтатилди. Тўхтатилиш натижасида атмосфера хавосига 1,65 тонна миқдоридаги зарарли моддалар ташланиши олди олинди.

ЭКОЛОГИЧЕСКОЕ СОСТОЯНИЕ ФЕРГАНСКОЙ ОБЛАСТИ

Азимова М.К., Болтабоев У.А.

Ферганский филиал Ташкентской Медицинской Академии

         Как и в других индустриальных городах Узбекистана, воздух в Ферганской области загрязняется отходами промышленных предприятий, дорожным транспортом, системами отопления  и электростанций, а также излишним использованием ядохимикатов в сельском хозяйстве. Кроме того, здесь нет достаточно оснащённых очистительных сооружений и природоохранных средств (пыле-, дымоуловители, воздухоочистители и т.д.).

 Нарушение экологической обстановки и экологического равновесия во многом зависит от степени загрязнения атмосферного воздуха и содержания в нём различных производственных выбросов. Эти изменения проявляются в глобальных (общепланетарных), региональных и узколокальных (местных) масштабах.

Природные особенности Ферганской области позволяют определить отдельные хозяйственно-экологические районы и вычислить потенциал загрязнения атмосферного воздуха в каждом из них. Подобное научное прогнозирование возможных изменений состояния атмосферного воздуха строится на точном учёте периодичности основных воздушных потоков (роза ветров), периодов их постоянной активности, коэффициента турбулентности и других видов расчётов и показателей. На территории Узбекистана потенциал загрязнения атмосферного воздуха  (ПЗАВ), колеблется в пределах показателей 2,4 и 3,3.

Основными постоянными источниками, загрязняющими воздух, являются промышленные производства, химикаты, используемые в сельском хозяйстве, и увеличивающийся парк автотранспорта. В основном воздух Ферганской области загрязняется пылью, в частности, город Фергана и Кокандская область.

Загрязнение атмосферного воздуха непосредственно влияет на репродуктивную функцию женщин, которое проявляется в снижении плодовитости, плацентарном канцерогенезе, мутагенных изменениях половых клеток, спонтанных выкидышах, врождённых уродствах, пониженной массе тела новорожденных, нарушения способности к обучению и других поведенческих изменениях у детей, менструальных расстройствах, снижении либидо.

ФАРҒОНА ШАҲРИНИНГ ЭКОЛОГИК ХОЛАТИГА ГИГИЕНИК БАҲО БЕРИШ

М.А. Абдурахмонов, М.К. Азимова, Х. Ёқубов

Тошкент тиббиёт Академияси Фарғона филиали

Ҳозирги кунда инсоният учун жиддий хавф туғдираётган ҳодисалардан бири экологик вазиятнинг ёмонлашуви ва атроф-муҳитнинг ҳаддан зиёд ифлосланиши ҳисобланади. Ер юзининг қайси минтақасига назар ташламайлик, у ерда экологик хавф-хатар мавжудлигини кузатишимиз шубҳасиз. Жумладан, Марказий Осиё ҳам бу муаммолардан холи эмаслиги барчамизга маълум.

Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асари ва бошқа кўплаб маърузаларида экологик хавфсизлик муаммоси алла-қачон миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланганлиги, табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида яшаши ва бу қонуниятни бузиш глобал экологик фожиаларга олиб келишининг таъкидланиши барчамизни огоҳликка чақиради.

Фарғона шаҳрининг атмосфера хавоси Ўзбекистонни бошқа саноатлашган шаҳарлари каби корхоналарни чиқиндилари, йўл ҳаракат транспорти, қишлоқ ҳўжалигида қўлланилаётган захарли кимёвий моддалар орқали ифлосланади. Бундан ташқари, бу ерда табий ва сунъий тозалаш иншоатлари (чанг-, тутун ушлагичлар, хавотозалагичлар ва бошқалар) етарли эмас.

Фарғона вилояти ва шаҳар ДСЭНМ маълумотлари бўйича Фарғона шаҳрининг атмосфера ҳавоси, тупроғи, ичимлик суви ва чиқинди сувларнинг кимёвий ифлосланганлиги аниқланди. Фарғона шаҳридаги йирик корхоналарни атмосферага таъсири, уларнинг холати алохида ўрганилди.

         Фарғона шахридаги  айрим заводлардан чиқадиган чиқиндилар миқдори (2006 йил бўйича): “Азот” ИЧБ – 1466,7 т; ФНҚИЗ – 2542,8 т; ФЁМИЗ – 254,3 т; Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи -1,22 т.

“Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси корхонасида атмосфера хавосини ифлослантирувчи моддалар сони 206 тани ташкил этади. Шундан 188 таси ташкилланган манбаларни, яъни ишлаб чикариш учун сарфланадиган  моддаларни  ташкил  қилади. Корхонада 50 хил ингридиентлардан иборат 4365,5 т модда атмосфера хавосига  ташланиши   лойихалаштирилган; 60 дона чанг ва газ ушлаш қурилмалари мавжуд.  Улар йилига 4090,5 т зарарли моддалар тутиб қолиш қувватига  эга. Жаъми ташламаларнинг 13,6 % қаттиқ бўлиб, газсимон ва суюқ моддалар 86,4 % ташкил қилади. Умумий ташламаларнинг 30 % СО2 углерод оксиди;  30,6 %  NO2 азот оксиди; 16,3 % NН3 аммиак; 0,9 % аммиак селитраси чанги; 0,7 % SO2 сульфит ангидридни ташкил   қилади. Атмосфера хавосига 2006 йили 1466,7 т чиқиндилар чиқарилган бўлиб шундан 222,9 т  қаттик моддалар, 1237,16 т газсимон ва суюқ моддалар    ташланган.

Фарғона  фуран  бирикмалари  кимё  заводида чиқинди ташлаш манбаларининг сони 74 та. Шулардан 37 таси атмосферага ташланади. Йилига 2174,9 т  84% чанг ва газ қурилмалар орқали ушлаб қолиниб, атмосфера хавосига 333,3 т ташланиши лойихалаштирилган. Корхонада 2006 йили 6,981 т зарарли моддалар хосил бўлиб, 2,36 т  тозалаш иншоотига тушиб,  1,143 т  тутиб  қолинган.

Яна шуни айтиш керакки ушбу заводлардан ташқари  хавони ифлослантираётган манбалар: автотранспорт чиқинди газлари: ис гази,  углеводородлар, азот оксиди; қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган пестицидлар ва антропоген ифлосланишлардир; коммунал маиший чиқиндилар (макулатура 20,5%, озиқ-овқат махсулотлари 35,3%, шиша 4,7%, газлама 3,7%, металл 3%, чарм ва резина 2%, пластмасса 10,1% ва бошқалар 9,6%). Шунингдек тиббиёт чиқиндиларнинг ўрни ҳам каттадир (шприц, бўш флаконлар, системалар).

Текширишлар шуни кўрсатадики олинган натижалар таҳлил қилинганда:

1.                2006 (2005) атмосфера хавосидан олинган намуналар сони 736 (724), булардан Сан Қ ва М талабига жавоб бермагани 84 (48);

2.                2006 (2005) чиқинди сув намуналар сони 242 (201), булардан Сан Қ ва М талабига жавоб бермагани 16 (7);

3.                2006 (2005) ичимлик сувидан олинган намуналар сони 1724 (1724), булардан Сан Қ ва М талабига жавоб бермагани 229 (118).

Натижалар бўйича, 2006 йилда 2005 йилга нисбатдан хаво, ичимлик суви ва чиқинди сувларни ифлосланиш даражаси борган сари ошмоқда, оқибатда Фарғона шахрининг экологик холати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Бу холат ахоли саломатлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда.