Ilmiy faoliyat: Kategoriya arxivlari

Фарғона шаҳрининг серқатнов кўчалари ёқасида яшовчи аҳолига автомобиллардан чиқаётган чиқиндиларнинг таъсири

М.К.Азимова, Х.А.Якубов, М.А.Абдурахмонов,

Тошкент Тиббиёт Академияси Фарғона филиали.

Хозирги кунда дунё бўйича автомобиллар миқдори  млн. донадан ортиқ бўлиб, шулардан 85% ни енгил автомобиллар, 15% ни эса юк автомобиллари ташкил қилади. Агар автомобиллар транспорти ривожи шу тариқа давом этса, 2015 йилга келиб унинг сони 1,5 млрд. донага етиши кутилмоқда. Автомобиллар атроф-муҳитга захарли газлар NО2, СО, SО2 хамда картер газларини чиқаради. Маълумки, бензин ёқилғисида харакатланувчи автотранспортнинг сарфлаётган ёқилғисининг 78,8%, дизел ёқилғисида харакатланувчи автотранспорт воситасининг сарфлаган ёқилғисининг 20,8% атмосфера хавосига турли кўринишда зарарли моддалар ташланади. Фарғона шаҳрида атмосфера ифлосланишининг 72%-75% ни транспорт воситалари ташкил қилади.

Шаҳарнинг серқатнов кўчалари ёқасида яшовчи аҳолига автомобиллардан чиқаётган чиқиндиларнинг таъсирини ўрганишда текшириш олиб борилди. Текшириш Быховская-Гернет қўлланмаси асосида, УГ-2 аппаратида олиб борилди. Теракмозор худудида – СО2 миқдори – 8 мг/м3 (РЭК – 5 мг/м3); Р.Ш.Т.Т.Ё.И.М.Ф.Ф. худудида – SО2 миқдори – 0,6 мг/м3 (РЭК – 0,5 мг/м3); Ёғ-мой комбинати худудида – СО2 миқдори – 7 мг/м3 (РЭК – 5 мг/м3); Хокимият худудида – СО2 миқдори- 9. ПДК 5. мг/м3 (РЭК – 5 мг/м3); Малака ошириш институти худудида – СО2 миқдори – 10 мг/м3 (РЭК – 5 мг/м3); «Бурж» дорихонаси худудида – СО2 миқдори – 9 мг/м3 (РЭК – 5 мг/м3). Натижалар бўйича автомобиллардан чиқаётган чиқиндиларнинг миқдори РЭК ошган. Автотранспорт чиқиндиларнинг аҳолига салбий таъсир қилиши натижасида келиб чиққан касалликлар ҳақида олинган маълумот бўйича: янги пайдо бўлган ўсмалар 3%, эндокрин тизими касалликлари 5%, нафас олиш тизим касалликлари 14% ошган.

Шуниннг учун шаҳримизда автомобил чиқинди газларидан атмосферани мухофаза қилиш муҳим вазифа саналади.

Атмосфера хавосини ис гази билан ифлосланишини аёллар саломатлигига таъсири.

М.Қ.Азимова, Ш.Зайлобидинова

Тошкент тиббиёт Академияси Фарғона филиали

Кейинги йилларда саноати ривожланган катта шахарларда саноат корхоналари чиқиндиларини зарарсизлантирувчи мосламалар ўрнатишга қарамасдан атмосфера ҳавоси оз миқдорда бўлса ҳам кимёвий моддалар билан ифлосланиши фуқаролар саломатлигига (айниқса ис гази) салбий таъсир этишини кўп илмий текширишлар исботлади. Кимёвий чиқиндилар билан ифлосланган атмосфера ҳавосидан туғиш ёшидаги аёллар нафас олиш натижасида уларда ой кўришнинг бузилиши, бепуштлик, климаксниг эрта бошланиши, бола тушиши, ҳомиладорлик ва туғиш давридаги асоратлар, кичик вазнли ва туғма нуқсонлари бор бола туғилиши каби ўзгаришларга  олиб келиши мумкин.

ХХ асрнинг 60-80 йилларида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ис газининг ҳавода кўпайиб кетиши кузатилмоқда. Бунга сабаб эса автотранспортларнинг кескин ошиши ва улар орқали хавога чиқаётган чиқиндилар ҳисобланади. Шу сабабли АҚШ давлатида бошқа кимёвий моддалар билан захарланишга нисбатан ис гази билан захарланиб ўлиш ҳодисалари йилнинг совуқ даврида (хавони кўпроқ ифлосланиш вақти) кўпроқ кузатилган.

Инсон нафаси орқали ис газининг кириши организмнинг қатор физиологик жараёнларига боғлиқ. Масалан: ўпка алвеоласи вентиляциясига, ўпкани қолдиқ хажмига, маълум модданинг алвеола мембранаси орқали ўтишига, ўпкада қон оқишишининг тезлигига, юракнинг минутлик хажмига, умумий юрак ва қон хажмига, ўпка тўқимасининг массасига ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқдир.  Шулардан инсонни тана вазни, жисмоний фаолияти ва бошқалардир.

Ис гази организмга киргандан сўнг қон плазмасига тушади ва у ердан эритроцитнинг мембранаси орқали марказига ўтади. Ис гази ўпка капиллярига яқинлашгандан сўнг СОНЬ хосил бўлиши эритроцит перефериясидан бошланади. Кейинги қон айланиш жараёнида эритроцитлар аро  СО тақсимланиши кузатилмайди. СО нинг миқдори ҳавода кўпайганда СОНЬ хосил бўлиши эритроцитнинг перефериясидан унинг марказига утади. Эритроцит марказига ўтган ис гази гемоглобин (НЬ) таркибидаги темир  билан фаол боғланиб мустаҳкам корбоксигемоглобин  (СОНЬ) бирикмасини хосил қилади. Бу бирикмани ҳосил бўлиши ўз навбатида гемоглобин оксигенациясини тормозланиши ва унинг транспорт (О2 транспорти) функциясини бузади. Натижада қон гипоксияси ривожланади.

Гемоглобин билан СО бирикиши, унинг О2 билан бирикишига нисбатан 210-300 марта ортиқроқдир. Натижада НЬни О2 билан бирикиши қийинлашади ва тўқималарни О2 билан таъминланиши бузилади.  СОНЬ хосил бўлиш тезлиги СО газини атмосфера ҳавосидаги миқдорига, ҳамда одамларни шу ҳаво билан контактда бўлган  вақтнинг давомийлигига боғлиқ.

О2 етишмаслиги натижасида орган ва тўқималарда келиб чиқадиган гипоксия холати оқибатида эндокрин жараёнларни бошқарувчи бош мия пўстлоғи функцияси ва гипотоламуснинг  специфик хужайраларида ўзгаришлар кузатилади. О2 етишмаслиги узоқ вақт давом этса моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади.

Гомеостазнинг барча ўзгаришларига гипоталамуснинг ядроси жуда сезгир бўлиши сабабли гормон ажралиши  кучайиб кетади, қонда эса гонодотроп ва бошқа гормонлар миқдори ошади. Бу ўз навбатида гипоталомо-гипофизор-гонад тизимининг дискоординациясига олиб келади. Бир оз вақт ўтгандан сўнг мишен-органларда (тухумдон, бачадон, уруғдон) морфологик ўзгаришлар кузатилади. Таъсир этиш интенсивлиги қанча юқори бўлса шунча тез қўзғалиш фазаси дистрофик ўзгаришлар босқичига ўтади.

Адаптация жараёнининг кучайиб ишлаш  хисобига вақтинчалик компенсация холатининг давомийлиги организмнинг ташқи муҳитга таъсирчанлик даражасига боғлиқ ва индивидуал характерга эга.

Гипоталамо-гипофизар тизимини узоқ муддат давомида қўзғалиши, тухумдонлардаги барча тўқималар вазифасини  кучайишига олиб келади. Бунинг нитижасида юзага келган юқори гормонал фаоллик эндометрий қатламларининг пролиферация жараёни кучайтиради ва тухумдонларда патологик ўзгаришлар содир бўлади.

Кимёвий чиқиндилар билан ифлосланган атмосфера ҳавосидан туғиш ёшидаги аёллар нафас олиш натижасида уларда ой кўришнинг бузилиши, бепуштлик, климаксниг эрта бошланиши, бола тушиши, ҳомиладорлик ва туғиш давридаги асоратлар, кичик вазнли ва туғма нуқсонлари бор бола туғилиши каби ўзгаришларга  олиб келиши мумкин.

Она қорнидаги ҳомила СО гази таъсирига сезгир бўлади. СО гази плацента орқали ўтиб бачадонда ривожланаётган ҳомилага таъсир қилади. Чунки биринчидан: эмбрион НЬни она НЬнига қараганда СО гази билан бир неча бор кучлирок бирикади, иккинчидан: эмбрион қонидаги СОНЬ парчаланиш даври она қонидагига нисбатдан уч маротаба узоқроқ, учинчидан: хомила қонининг кислород потенциали она қонига нисбатдан пастроқ. Агарда хомиладорлик пайтида аёл киши чекса, унинг қонида СОНЬ кўпайиб кетади, натижада чақалоқлар вазни камаяди.

            Атмосфера хавосининг кимёвий ифлосланиши одамлардаги репродуктив саломатлигига таъсирини ўрганиш энди бошланмокда. Баъзи кимёвий моддалар насл қолдириш жараёнига таъсир функционал узгаришлар келтириб чиқаришини бундан  10-20 йил олдин айтиб утилган. Шунинг учун хозирги  клиник ва гигиеник текширишлар атмосфера хавосини кимёвий ифлосланиши хомиладор ҳамда туғиш жараёнидаги аёлларга салбий таъсирларини ўрганишга катта эътибор берилмокда. Хозирги кунгача олинган маълумотлар репродуктив ва болалар саломатлигини мухофозалаш мақсадида инсонда  келиб чиқадиган репродуктив нуқсонларни, кимёвий моддалар билан захарланиш оқибатида келиб чиқадиган касалликларни олдини олишда катта ёрдам беради.  

ВЛИЯНИЕ ОКИСИ УГЛЕРОДА НА РЕПРОДУКТИВНОЕ ЗДОРОВЬЕ ЖЕНЩИН

Азимова М.К., Зайлобидинова Ш.

Ферганский филиал Ташкентской медицинской Академии

 

      С 60-80-х годов ХХ века окись углерода (СО) является одним из основных компонентов воздушного загрязнения, обусловленного выбросами  промышленных предприятий и городского  автотранспорта.

      Поступление СО в организм при вдыхании зависит от ряда физиологических параметров организма: альвеолярной вентиляции, остаточного объемы легких, проницаемости для данного вещества альвеолярно-капиллярной мембраны, скорости легочного кровотока, минутного объема сердца, общего объема сердца  общего объема крови, массы легочной ткани и ряда других параметров, а также физических  параметров, таких как масса тела, физическая активность и др. После поглощения СО попадает в плазму крови и через мембрану эритроцита поступает в его строму, где активно связывается  с железом гемоглобин (Hb), образуя стойкое соединение карбоксигемоглобина (COHb). Это приводит к торможению оксигенации гемоглобина, нарушению его транспортной функции и  развитию гемической гипоксии. Вследствие гипоксии ткани и затрудненного переноса кислорода к тканям и органам происходит изменение функционального состояния коры головного мозга, специфических клеток гипоталамуса, координирующих эндокринные функции. Повышенная  гормональная активность закономерно вызывает упорную пролиферацию эндометрия и патологические изменения в яичниках.

      Эпидемиологические и клинические исследования воздействия химических загрязнений атмосферного воздуха на течение беременности и родов, состояние здоровья потомства у населения начали активно проводиться только в последние годы. Полученные к настоящему времени данные свидетельствуют о несомненной актуальности дальнейшего изучения этой проблемы и важности ее решения в целях охраны репродуктивного здоровья.

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ

М.Қ. Азимова, Х.А. Ёқубов

Тошкент тиббиёт Академияси Фарғона филиали

 

Автотранспорт воситаларининг зарарли таъсирларини камайтириш ва назоратини кучайтириш мақсадида 1996 йилдаги Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш Вазирликлари  хамда табиатни мухофаза қилиш давлат кўмиталарининг ўзаро келишувларига асосан хамкорликда хар йили Республикамизда икки босқичдан иборат «Тоза хаво» ойлиги тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлардан асосий кўзланган мақсад, автотранспорт воситаларининг атмосфера хавосига бўладиган салбий таъсирини назорат қилиш ва камайтиришдан иборатдир. Маълумки, бензин ёқилғисида харакатланувчи автотранспортнинг сарфлаётган ёқилғисининг 78,8%, дизел ёқилғисида харакатланувчи автотранспорт воситасининг сарфлаган ёқилғисининг 20,8% атмосфера хавосига турли кўринишда зарарли моддалар ташланади. Вилоятимизда автотранспорт воситаларидан атмосфера хавосига йилига 140 минг тоннадан ортиқ зарарли моддалар ташланмоқда. Бу кўрсатгич вилоятдаги бутун атмосфера хавосига зарарли таъсир кўрсатувчи объектлар буйича  автотранспорт воситаларининг ташлама миқдорлари 70% тўғри  келади.

Тадбир давомида хамкорликда жами 13657 та, шундан корбюраторли 13381 та, дизелли 276 та  автотранспорт воситалари назоратдан ўтказилиб, меъёридан ортиқ ташламалари билан харакатланаётган  бензин ёқилғисидаги 518 та, дизел ёқилғисидаги 27 та  автотранспорт воситалари аниқланди. Ушбу транспорт воситалари эгаларига нисбатан йул харакати хавфсизлиги ходимлари томонидан икки млн. сумдан ортиқ миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди ва 489 та транспорт  воситалари қайта созланиб фойдаланишга рухсат берилган. Меъёрига келмаган 56 та транспорт воситаларини ЙХХБ ходимлари томонидан вақтинчалик тўхтатилди. Тўхтатилиш натижасида атмосфера хавосига 1,65 тонна миқдоридаги зарарли моддалар ташланиши олди олинди.